Қон сўрадиган кўршапалаклар вампир деб аталади, шунинг учун кўпчилик одамлар ундан қўрқишади. Қачонлардир Шарқий Европада вампирлар тўғрисида кўп афсоналар тўқилган. Уларда тунда ваҳшийлик қиёфасига кирувчи марҳумларнинг арвоҳлари вампирлар сифатида ифодаланган. Улар теварак-атрофда дайдиб, қон суриш ниятида кузатиб юрар эмиш. 18 аср бошида Жанубий ва Марказий Америка бўйлаб саёҳатга чиққан тадқиқотчилар қон билан озиқланувчи кўршаплакларни аниқлашган. Улар уйларига қайтиб келгач, қўрқувдан бўрттирилган тасаввурларини ошириб-тошириб сўзлайдиган бўлганлар ва шундан сўнг вампирлар туғрисидаги эски афсоналар кўршапалаклар билан боғлана бошлаган.
Вампирлар фақат Марказий ва Жанубий Америкада яшайди. Ёйилган қанотлари 30 сантиметр, танасининг узунлиги 10 сантиметрдир. Илгарилари вампирлар қонни сўради деб ҳисобланарди, аммо аслини олганда улар оқаётган қонни ялайди. Шуниси ҳам борки, бу қонхўр ҳайвонлар ўз қурбонлари қонини у уйқуда бўлган пайтда ялайди.
Вампирларнинг сўлагида ярадаги оғриқни қолдирадиган ва қоннинг қотиб қолишига йўл қўймайдиган модда бор деб ҳисобланади. Вампирлар одамга яқинлашишдан қўрқади. Улар сигир, от, эчки ва ҳатто жўжалар қонидан озиқ сифатида бемалол фойдаланади. Баъзи ҳолларда вампирлар қурбонлари учун ҳалокатли бўлган касалликларни ташувчилар ҳисобланади.