Ўсимликлар совун ўрнини боса оладими?

Табиатда кўпик ҳосил қиладиган жуда кўп ўсимлиқлар учрайди. Улар совун ўрнини бемалол боса олади.

Кўпик ҳосил қилиш ўсимликлардаги кўпикланадиган аралашмалар, сувда яхши эрувчи эритмалар бериш қобилияти — сапонин мавжудлигига қараб белгиланади. Сапонинлар шампун, ювувчи воситалар ва ванналар учун суюқликлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланилмоқда. Сапонинлар, айниқса, ўсимликнинг тупроқ тагидаги ҳужайрасида кўпдир.

Кўпик ҳосил қилувчи ўсимликлар орасида доривор совунак ажралиб туради, уни «совунўт», «итсовун» ҳам дейишади. Бу номнинг келиб чиқишига доривор совунакнинг илдизи сув ёрдамида уваланаётганда ҳурпайиб, узоқ муддат кўпикланиб туриши сабаб бўлган. Қуриган ва уваланган илдизпоя яхши кўпиради.

Таркибида сапонин мавжуд эритмалар одатдаги совун билан ювилганда яроқсиз ҳолда келадиган майин жун, ипак ва бошқа газламаларни ювиш ва оқартиришда қўлланилади. Кир ювиш ва ювинишда, шунингдек, сохта каштан ва бузина меваси ҳам ишлатилади.