Деярли барча эртакларда ўгай оналар баджаҳл ва шафқатсиз тасвирланади. Бечора Золушканинг бешафқат ўгай онасидан қанчалар азоб чекканини ёки бахтиҳаро Настяни баджаҳл ўгай онаси қишнинг изғиринли кунларида ўрмонга ҳайдаб юборгани, Морозко уни самимий қалби учун шафқат қилгани ва ўлмай қолганини бир эсга олинг.
Кўкрак берган она ўгай онага нисбатан ҳар доим мунис ва суюмли бўлади. Ҳаётда ҳар доим ҳам эртаклардагидек бўлавермайди. Аммо айнан шундай ҳол рўй бериши аниқ. Баргининг бир томони мутлақ силлиқ ва сийпасангиз совуқ, иккинчи томони момиқ билан қоплангани сабабли майин ва юмшоқ бўлгани учун Россиядаги ўсимликлардан бирига она ва ўгай она (бизда уни туятовон дейишади) деб ном беришган. Шу тариқа бу ўсимлик баргининг бир томони ўгай она, иккинчиси — она деб номланган.