Ўсимликлар ҳаётига жиддий хавф туғдирадиган ҳол дегидратация — сувсирашдир. Шунинг учун ҳам ўсимликларнинг пўстлоқдан бошқа барча қисмлари сув сарфини камайтирадиган ёғоч қатлами билан қопланган бўлади.
Тана, шохчалар ва шохларни сувсирашдан пўстлоқ ҳимоя қилади. Япроқларнинг ташқи юзаси кўпинча мум қатлами, ўзига хос момиқ билан қопланган бўлади. Мум қатлами, айниқса, япроқларини қишда ҳам тўкмайдиган найзабаргли ҳамда дафна дарахтларида зич бўлади.
Кўпгина ўт-ўланлар ва баргли дарахтларнинг сувсизликдан унчалик ҳимояланмаган япроқлари ҳам бор. Шунинг учун ҳишда ҳамма нарса музлаб, қуриб қолгач, бундай ўсимликлар ёки дарахтлар кўпчилик ҳолларда нобуд бўлиши ҳам мумкин. Дарахтлар нобуд бўлмаслик учун совуқ тушишидан олдин япроқларини тўкади ва қишки уйқуга кетади. Натижада уларнинг энергия сарфи камаяди ва қишки совуклардан омон қолади.
Шунинг учун ҳам кузда ўрмонлар арғувон, сариқ ва қизил рангларга бўялади.
Ўтлар ҳам кузда қувраб қолади, баҳор келиши билан эса ер остида совуқдан омон қолган илдизидан кўкариб чиқади.