Қадимги Хитой цивилизацияси қаeрда ва қачон вужудга келган?

Қадимги Хитой цивилизацияси шимолий Хитойда, Вей ва Хуанхе дарёлари водийсида юзага келган. Қадимги дунёдаги барча цивилизациялар — Европа, Осиё, Африка цивилизациялари орасида бу цивилизация энг маҳдуди бўлиб, бошқалардан деярли ҳеч нарса олмаган.

Эрамиздан аввалги 6 минг йилликка келиб деҳқонлар дарё водийларидаги унумдор ерларда асосан тариқ етиштиришар, шунингдек, чўчқа урчитишарди. Бу қадимги одамлар лойдан чиройли нақшланган буюмлар тайёрлашарди.

Эрамиздан аввалги тахминан 18 асрларга келиб Хуанхе водийсидан узоқ бўлмаган тоғ бағридан металл қазиб олган одамлар бронза асри цивилизацияларидан бирини юзага келтиришади. Ўша пайтда ҳукмрон бўлган Шан сулоласи номидан келиб чиқиб, у Шан даври цивилизацияси, деб аталади.

Аждодларга топиниш — хитойликлар эътиқодининг муҳим қисми. Кароматли фолбинлик суяклари ёрдамида улар аждодлар билан маслаҳатлашишарди. Булар ҳайвон суяги ёки тошбақа косаси бўлиб, уларга аждодлар руҳига ва маъбудларга мурожаат қилиб саволлар ўйиб битиларди.

Эрамиздан аввалги 11 асрга келиб Чжой қабилалари мамлакатни босиб олгач, Шан сулоласи барҳам топди. Ўша даврга хос кўплаб анъаналар сақлаб қолинди ҳамда энг сўнгги хитой цивилизацияси томонидан мерос қилиб олинди.