Протозоа нима?

Агар ҳовуз сувидан бир томчи олиб, микроскоп тагига қўйсангиз, унда миллионлаб мавжудот сузиб юрганини кўришингиз мумкин! Булар протозоа — содда бир ҳужайрали тирик организмлардир.

Протозоалар сувда ва зах ерларда ҳаёт кечиради. Бир ҳужайралилар жониворнинг ҳаёт кечиришига зарур бўлган функцияларни бажаргани учун олимлар уларни зўр қизиқиш билан тадқиқ этадилар. Улар овга чиқадилар, овқат ейдилар, ҳазм қиладилар. Протозоалар нафас олади, озуқасини сингдиради ва ахлатлардан тозаланади. Улар ҳам такрор яралиш функциясига эга.

Пртозоалар оддий йўл билан ҳамда юзасида пайдо бўладиган «ўсимталар» ёрдамида кўпаядики, улар ёрилганда янги хилқатлар пайдо бўлади.

Олимлар 15 000 дан ошиқ тури бўлгани учун протозоаларни икки кичик гуруҳ ёки синфга бўлишган. Бу синфлар «ризоподлар» ва «инфузориялар» деб аталади.

Ризоподларнинг гавдасига қайта кириб кетадиган, бетартиб жойлашган «сохта қўл-оёқлари» бўлади. Мазкур синфга «формаминифорлар» ёки пармаловчилар ҳам киради. Улар майда тешиклари бўлган ингичка қобиқлар билан таъминланган. Ризоподлар денгизнинг сокин ва иссиқ кенгликларида яшайди. Улар нобуд бўлгандан кейин қобиқ денгиз тубига чўкиб кетади ва юз йил орасида денгиз тубида бўр конларини ҳосил қилади.

Инфузориялар протозоаларнинг мураккаб туридир. Уларнинг сиртидан ўсиб чиққан туклар сувда сузиши учун эшкак вазифасини ўтайди. Протозоаларнинг мураккаб формалари сочга ўхшаш тукларга эга бўлади ва улар «цилия» деб юритилади.

Протозоаларнинг айрим турлари паразитлардир, улар одам ва ҳайвонлар организмида яшайди. Ўз ҳаётларининг маълум босқичларида улар споралар (ўсимлик ва замбуруғларда кўпайиш ва тарқалишга хизмат қиладиган махсус ҳужайра)ни вужудга келтирадилар. Протозоаларнинг айрим турлари касалликлар, масалан, безгак ва уйқу касалини келтириб чиқаради.