Ўсимликларга илдиз, асосан, икки нарса учун керак. Биринчидан, улар тупроқдаги таянч вазифасини ўтайди, иккинчидан, тупроқдан сув ва минерал тузларни ютади.
Аксарият дарахтларнинг илдизи тупроқда ўсади. Улар ўсимликка ўсишида ёрдам беради. Илдизлар чўзилиб, тармоқланиб, тупроққа кириб бораверади ва ундан минерал моддаларни сўриб олади.
Ёш илдиздан ўсиб чиқадиган минглаб тукчалар тупроқдаги моддаларни сўриб олади. Шунинг учун ҳам, майса ёки ниҳол дарахтдан суғуриб олинганда, илдиз тукчалари ўзи билан бирга тупроқ ҳам олиб чиқади.
Айрим ўсимликларнинг ўқ илдизи бўлади. Ўқ илдиз бошқа тармоқланиб кетган илдизларга нисбатан катта бўлади. Бошқа ўсимликларнинг эса битта эмас, бир нечта бир хил ўлчамдаги ўқ илдизи бўлади. Бундай илдизлар боғламсимон тизимни ташкил этади.
Одатда, ўтларнинг шундай тизими бўлади. Бундай тўпилдизларга эга бўлган тупроқ емирилмайди. Кўпгина ўсимликлар, масалан, ёронгулнинг илдизи поясидан ўсиб чиқади.
Илдизлар йўғонлашиб борган сари кўп миқдордаги қанд ва крахмални йиға боради. Бунга лавлаги ва ширин картошкани мисол қилиб келтириш мумкин. Ширин картошка илдиздир, аммо кўзли ирланд картошкаси поядир.
Ҳамма ўсимликларнинг илдизи ҳам тупроқда ўсавермайди. Айрим дарахтларда ўсадиган тропик орхидеяларининг илдизи ҳавода осилиб туради. Улар ҳавода ўсади, намликни ҳам ундан шимиб олади.
Инглиз печаги ва заҳарли печак очиқ илдизлари билан деворларга ёки дарахтларга ёпишиб олади.
Айрим ўсимликларнинг илдизи эса ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, ер остида ўсади ва тупроққа кириб, ўзига тиргак ҳосил қилади. Масалан, ширин картошканинг илдизлари куртак ҳосил қилади. Бу куртаклар япроқли шохларга айланади ва ўсимлик кўпайиши учун хизмат қилади.