Москитлар бошқа организмлар қатори Ерда яшайди. Одам уни хуш кўрмайди, ундан қутулишга ҳаракат қилади, аммо бу уринишлари бесамар кетмоқда.
Москитлар Ер юзи бўйлаб тарқалган. Айрим турлари бирга, бошқалари эса маълум минтақаларда яшайди. Москитларнинг 70 га яқин тури Қўшма Штатларда ҳаёт кечиради.
Одам москитлардан қутулишни истайди, чунки уларнинг айрим турлари касалликлар тарқатади. Сариқ безгак вирусини ташийдиган бу ҳашаротлар, мисол учун бир талай тропик ўлкаларда қириб ташланган.
Москитларнинг одам ғашини келтирадиган икки асосий хусусияти бор. Биринчидан, москитлар чақади. Москитнинг модаси чаққанда, у қонга заҳарли суюқлик юборади. Бу заҳар чақилган жойни оғритади ва қичитади.
Иккинчидан, ғувиллаши асабга тегади. Бу ғувиллаш москитлар учун муҳим аҳамиятга эга, чунки бу уларнинг ошиқ-мошиқлик ўйинидир. Нар пашша модасини тез ҳилпираётган қанотлари чиқарадиган секин ва давомли овози билан чақиради. Модаси эса қулоқни тешадиган даражада ғувиллайди.
Москитларнинг бирор нарсада одамга нафи тегадими? Уларнинг яккаю ягона нафи — қачонки, бу ҳашаротларнинг маълум турлари бошқа, янаям зарарли бўлган турларини еб қўйганидан бўлиши мумкин. Масалан, чақмайдиган москитлар личинкаси чақадиганларининг личинкаларини ейди.