Мингоёқнинг оёғи мингтами?

Нур тушиши ҳамоно ўзини панага оладиган чувалчангсимон мавжудотларни кўриш учун қачонлардир ясситош ёки чириган ёғочни ағдариб кўрганмисиз? Ана шулар мингоёқ бўлади.

Табиийки, уларнинг оёғи ҳақиқатан ҳам мингта ё мингта эмаслигини билишга имкониятингиз етмаган. Аслини айтсак, айримларининг оёғи юздан ошиқ, баъзилариники ундан ҳам кўпроқ булади. Баъзилариники эса бор-йўғи 30 та чиқади.

Табиатда биз ўйлагандан кўра кўпроқ учрайдиган бу тирик мавжудотнинг шунчалик кўп оёғи бўлиши бизни ҳайрон қолдиради. Ҳашаротларнинг бутун бошли бир гуруҳи «мингоёқ» деб аталади. Айтганча, кўпоёқлилар қадимий тирик мавжудотлардан саналади. Олимларнинг фикрича, улар миллион йиллардан буён яшаб келмоқда.

Айни чоғда кўплаб одамлар икки оёғида ўзини бир амаллаб эплаб юрса, мингоёқлар юзлаб оёғи билан ўзини ҳеч бир машаққат тортмай бошқаради. Уларнинг оёғи жуфт-жуфт булиб жойлашган ва ҳар бир жуфт мингоёқ танасидаги бўғимлардан таркиб топган, ясси шакли сегментдан ўсади.

Мингоёқларнинг боши ортида бўғимида иккита узун муйлови ва иккита заҳарли илмоқ жойлашган. Аксарият мингоёқларнинг заҳри одам учун хавфсиздир, аммо тропик мамлакатларда узунлиги 20—25 сантиметр келадиганлари учрайдики, улар чаққанда анча хавф туғдиради. Бундай мингоёқлар митти қушларга қирон келтиради.

Мингоёқлар тухумини очиқ жойларга қўйиб кўпаяди. Уларнинг айримлари оёқлари тугал ҳолда дунёга келади. Бошқалари дастлаб етти жуфт оёқ билан туғилади, қолган оёқлари мингоёқ вояга етгунга қадар туллаш пайти қўшилиб бораверади. Мингоёқлар кечаси овқат излаб чиқади, кундуз кунлари тошлар ёки чириган ёғочлар тагида бекиниб ётади.