Кўп ҳайвонларнинг туғиши ва ўз зурёдларини муҳофаза этиши биз учун жуда ғалати туюлади. Бу қушларнинг ўз уясини қандай қуриши ёки айрим ҳайвонларнинг ўз наслини душманларидан муҳофаза этиши каби қизиқ эмасми?
Болалаш ва болаларини хавф-хатарсиз устириш қайғуси лососни оқимга қарши узоқ масофа босиб ўтишга мажбур этади. Лосослар оиласига мансуб балиқларнинг ҳаммаси ҳам увулдириқ сочиш учун оқимга қарши сузавермайди. Айримлари қуйида қолади. Мисол тариқасида пушти лососни олайлик. У увулдириғини денгизнинг шўр сувидан бир неча чақирим узоқликда сочади. Шох лосось эса бунинг бутунлай акси: у денгиздан дарё бўйлаб юқорига, 5 чақиримча масофани сузиб ўтади.
Лосось учун энг қулай шароит чучук сувдир, у бу ерда вояга етади, куч тўплайди ва етилади. Аммо у чучук сувга тушиши билан озиқланишни бас қилади. Баъзан у увулдириқ сочадиган жойни излайвериб, мутлақо озиб-тўзиб кетади.
Чунки улар сузаётган кўп дарёларда шаршаралар, қоялар бўлади, лосось увулдириқ сочадиган пайтгача ҳолдан тойиб, дармонсизланиб колади. Бироқ Тинч океани лососи қанчалик ориқлаб кетмасин ёки дуркун турмасин, увулдириқ сочадиган жойга жон-жаҳди билан интилади.
Ўша жойга етгач (бу жой, одатда, унинг туғилган жойи бўлади), урғочи балиқ танаси, думи, сузгичлари ёрдамида шағал ёки қум орасидан кавак қазийди. Сўнг у бу «уяга» увулдириғини ташлайди, нар балиқ эса уни уруғлантиради. Шундан кейин нар балиқ увулдириқни кўмиб ташлайди.
Шундан сўнг, лососларнинг яшашга қизиқиши қолмайди. Улар оқим бўйлаб пастга энадилар ва тез орада нобуд бўладилар. Энди, орадан тахминан 60 кун ўтиб, дунёга янги келган балиқлар келади.
Ёш лосось чучук сувда бир неча ой ёки йил қолиб кетади, сўнг оқим бўйлаб денгизга тушади. Уларнинг ҳаёти шу тарзда айланиб келаверади.