Баҳор ойларида дарахтлар япроқ ёзади ва гуллайди. Аммо япроқлар ёзилишидан олдин ўтган йил кузида тугилган куртак ҳолида бўлади.
Аксарият ўсимликлар кузда япроқларини тўкади. Кўклам чоғи эса янги ям-яшил япроқлар билан қопланади ва гуллайди. Бу азал-азалдан одамларнинг эътиборини тортиб келган. Аммо куртакларнинг ҳосил бўлиш жараёни ҳам қизиқарлидир.
Куртаклар поянинг тепасида ёки япроқларнинг қўлтиғида пайдо булади. У ердаги новданинг муртаги куртак қобиғи билан яхшилаб ўралади ва кунлар исигунга қадар шу тахлит саҳланиб қолади. Қизиғи шундаки, инсон сарсабил ва карам сингари айрим ўсимликларнинг куртагини истеъмол қилади.