Кўллар қандай ҳосил бўлади?

Кўллар денгизлардан олисда жойлашган, Ер юзасидаги ботиқликларни тўлдирган сув ҳавзаларидир. Бу ботиқликлар бассейнлар деб аталади.

Кўллар сувнинг паст жойларга оқиб, тўпланиши натижасида ҳосил бўлади. Кўллар сувининг асосий қисмини ёмғир ва эриган қор сувлари ташкил этади. Сув бассейнга жилғалар, катта-кичик дарёларнинг қуйилиши, сизиб чиқадиган булоқлар ва ер ости сувларидан ҳосил бўлади.

Кўл бассейнлари бир неча усул ёрдамида вужудга келади. Айрим кўллар Ер пўстлоғининг шикастланиши ва дарз кетиши натижасидир. Шимолий Америкадаги Юқори Кўл шу тариқа пайдо бўлган.

Баъзан кўллар вулқонлар ёрдамида вужудга келади. Лава оқими сувнинг водийга йўлини тўсиб қўйиши ва бассейн ҳосил қилиши мумкин. Баъзида сўниб ҳолган вулқон кратерига сув тўлиб қолади. Орегон штатининг жанубий қисмидаги кратер кўли шундай бунёдга келган. Кўпгина кўллар музликлар эрозияси (эриши) туфайли ҳосил бўлган бассейнларни эгаллаб ётибди. Канададаги Юқори кўл ва Виннепег кўлидан ташқари барча кўллар музликлардан ҳосил бўлган.

Соҳил бўйларида тўлқинлар ва қирғоқбўйи оқимлари энсиз денгиз кўрфазларини денгиздан тўсиб қўяди ҳамда дарё этаги ва кўрфазлардан кўл ҳосил қилади. Баъзан дарёнинг бош оқими тошқин пайтида тупроқ ва балчиқни йиғиб, ўзига водий ҳосил қилади. Натижада ирмоқлар водийси тўлишидан кўллар пайдо бўлади.

Тупроқ остида оҳактош бўлган жойларни сув эритиб, ювиб кетади. Оқибатда кўллар бассейни учун катта жой очилади. Флорида штатида бундай кўллар анчагина.

Кўллар сунъий равишда ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Агар дарёнинг йўли дамба билан тўсилса, у сув оқимини бўғиб қўяди ва кўл ҳосил бўлади. Бундай кўлларга Ўзбекистондаги кўплаб сув омборларини мисол қилиб келтириш мумкин. Мид кўли Колорадо дарёсига Гувер дамбаси қуриш натижасида вужудга келган.