Кедр ғуддаси қандай тузилишга эга?

Кедр ғуддаси барча буюк нарсалар каби жуда содда тузилган. Унинг ўлчами чоғроқ, қора қўнғир тусда ва тухумсимон шаклдадир. Аммо ҳақиқий хазина унинг пўчоғи остидадир. Таркибида оқсил, ёғ ва крахмал куплиги бўйича кедр ёнғоғига тенг келадиган маҳсулот йўқ. Кедр ёнғоғи ғуддасининг яна бир афзаллиги шундаки, унда ёнғоқлар яхши сақланади. Ёнғоқлар кедр дарахти остига тушган тақдирда ҳам келгуси ҳосилга қадар ғуддадан сочилиб кетмайди ва бу ўрмонда яшовчи ҳайвонларга қулайлик туғдиради.

Ҳайвонлар ғудда бўлмаганида ёнғоқларни йиғиб олиш учун қанча вақт сарфлаши мумкинлигини тасаввур қила оласизми? Табиатнинг ўзи ҳайвонларга ғамхўрлик қилиб, уларни табиий равишда қадоқлаб қўйганини айтмайсизми?