Бошқа дарахтлардан фарқли ўлароқ, доимий яшил дарахтларнинг япроқлари қишда ҳам тўкилмайди. Доимий яшил дарахтлар ичида энг суюмлиси ва машҳури биз янги йилда безайдиган арчадир. Бундай дарахтлар қаторига қарағай, савир (туядарахт), оққарағай ва кедр ҳам киради.
Бу дарахтларнинг барглари хазон бўладиган япроқлардан фарқли равишда ингичка ва кичкинадир, улар баъзан игна шаклида ҳам бўлади. Негаки, бу ҳолда совуққа чидаш осондир. Уларнинг мевалари пўстлоқ, масалан, ғудда билан ҳимоялангандир ёки майда ва қаттиқ бўлгани учун ҳам музлаб қолмайди.