Чувалчанглар қайси оилага мансуб?

Чувалчангнинг нима эканини аниқ белгилашга олимлар қийналишади. Уларни чўзинчоқ, бош қисми сал-пал ажралиб турадиган, судралишга қобил, умуртқасиз ҳайвон, деб таснифласа хато бўлмайди. Чувалчангларнинг муҳим хусусияти шундаки, улар иккита бир хил-чап ва ўнг қисмга ажралиши мумкин. Юқоридаги хусусиятларга эга ҳайвонга дуч келиб қолсангиз, билингки, бу — чувалчанг.

Чувалчангларнинг ўлчами ҳар хил бўлади: айримлари микроскоп остида кўринса, бошқалари жуда узун (12 метргача етиши мумкин)дир. Улар ёрқин, тўқ пушти, яшил ва қизил тусда бўлиши мумкин.

Чувалчанглар бир қанча асосий гуруҳларга бўлинади. Айниқса, острицалар, аскаридалар ва нематодалар кирадиган ясси чувалчанглар гуруҳи (шунингдек, лаппаксимон чувалчанглар гуруҳи ҳам) муҳимдир.

Ясси чувалчанглар ўз номини тана шакли ясси бўлгани учун олган. Бу сира чувалчанглар ўзида икки хил жинсни бирлаштиргани учун гермафродита, деб саналади. Уларнинг баъзилари эркин тарзда ҳаракатланса, баъзилари текинхўрларча ҳаёт кечиради.

Текинхўр ясси чувалчанглар сирасига одатда, умуртқали сутэмизувчилар, масалан, ит ва инсон ичакларида яшовчи лентасимон чувалчанглар киради.

Ўлчами кескин фарқ қиладиган, оддий кўзга зўрға кўринадиганидан тортиб то узунлиги бир неча метр келадиган острицалар катта ипсимон чувалчанглар гуруҳини ташкил этади.

Острица-трихинеллалар, ришталар ва оддий аскаридалар анча хавфли чувалчанглардир. Улар айрим ҳайвон ва одамларда оғир касалликлар келтириб чиқариши мумкин.

Бизга таниш ёмғир чувалчанглари жуда фойдалидир. Чунки улар тупроқни кавлаб ва ғалвир қилиб, ўсимликлар ривожига ёрдам беради.