Чувалчангларнинг тури бисёр, аммо бизга ер чувалчанги жуда яхши таниш.
Чувалчангнинг танаси кичкина тўгараклар — тарам-тарам бўғимларга бўлинган. Шу сабабли ер чувалчанглари бўғим-бўғим чувалчанглар гуруҳига киради.
Ер чувалчанглари асосан ернинг юмшоқ юқори қатламида ерости йўли қазиб, ана шу йўллар орқали юриб, озиқланади ва ҳаёт кечиради. Улар ҳаракатини енгиллаштирадиган шилимшиқ ажратиб чиқаради. Чувалчанглар икки гуруҳ мушакларини ишга солиб, йўл қазийди.
Мушакларининг бир гуруҳи бутун танаси айланаси бўйлаб ўтган ва ҳар бир бўғимига биттадан мушак тўғри келади. Бўғим мушаклари таранглашган пайти танаси узаяди, чўзилади ва ингичкалашади. Гавдасининг олд қисми олдинга интилади. Иккинчи гуруҳ мушаклар бутун танаси узунаси бўйлаб жойлашган. Бу мушаклар таранглашганда, бўғимлар сиқилади ва танаси кичраяди.
Ер чувалчанглари бири иккинчисининг ичида жойлашган яхлит тюбикка ўхшайди. Узун, бўғимларга ажралган тананинг ўзи бир тюбик. Унинг ичида узун овқат келиб тушадиган ва ҳазм эттирадиган тюбик жойлашган. Овқатни ҳазм қиладиган бу найнинг икки учи ҳам очиқ бўлади. Бир учидан овқат кирса, иккинчи учидан ҳазм бўлмаган қисми чиқиб кетади.
Чувалчанглар мустаҳкам, қаттиқ ерларни ўйиб, тупроқни ютиб ерости йўллари қазийди. Ҳаракатнинг бу усули унинг учун озиқланиш усулидир, чунки ерда дарахт ва ҳайвонларнинг чириндилари мавжуд. Улар ҳазм бўлади, тупроқ эса овқатни ҳазм эткизувчи найдан чиқиб кетаверади.
Тупроқнинг ютилиши ва яна қайтарилиши унинг бойиши ва ҳосилдорликни оширишда муҳим ўрин тутади. Олимлар тасдиқлашича, бир гектар майдонда ер чувалчанглари ҳар йили тахминан 20 тоннадан 40 тоннагача тупроқни қайта ишлар экан.