Сиз чумолиларни фақат осмонўпар тоғлар чўққисида учратмайсиз. Чумолиларнинг ҳам мингдан зиёд тури борлиги тасаввуримизга сиғмайди.
Келинг, энди чумолиларнинг овқатга шинавандалиги хусусида гаплашамиз. Ўроқчи чумоли аллақайси бир ўсимликнинг уруғини теради ва уясига ташиб келади. Бу ерда уруғ сараланади ва озуқа сифатида ғамлаб қўйилади.
Бошқа чумолилар сут фермерларидир. Улар ўсимлик бити, яъни «шираси»га қарашади. Чумолилар улар ажратиб чиқарадиган ширин суюқлик тушмагунча четларига ураверади. Чумолилар шакарак ва сутга мазахўракдир, шу боисдан ўз «сигирларига» жуда ғамхўрлик қилишади.
Фақат қўзиқоринларда яшайдиган чумолилар ҳам мавжуд. Улар ейдиган қўзиқоринлар ниманингдир устида ўсиб чиққан бўлиши керак. Чумолилар уларнинг тупроғини авайлайди.
Тегирмончи чумолилар ҳам бор. Боши катта чумолиларнинг бу тури кўринишидан ишчиларга ўхшайди. Уларнинг бошидаги кучли мушаклар жагларининг ун тортишига имкон яратади. Бу ишчи чумолилар кўчининг нақ тегирмончиларидир. Улар оддий ишчилар ташиб келтирган донларни майдалайди. Ҳосил мавсуми тугагач, тегирмончилар ўлдирилади ва боши ғажиб ташланади. Улар буни қўшимча хўрандалар бўлмаслиги учун қилишади.
Чумолиларнинг бир тури уядаги овқат захирасини тартибга солиб туради. Ишчи чумолилар гул нектарини олиб келганда чумолиларнинг махсус колонияси уни паққос туширади. Қишда улар ёнига кўчнинг бошқа аъзолари келиб, оғзидан етарлича овқат олишади. Улар шу тариқа келгуси мавсумга қадар овқатланади.