Қайси бутага қараманг, у четан, учқат, ёсуман, шумурт ёки наъматак бўладими, ҳаммасининг гули ёрқин, чиройли ва хушбўй бўлади. Бу дарахт ва буталар япроқ ёзгандан сўнг гуллайди. Улар қандай чангланади? Албатта, бу ишда ҳашаротлар ёрдамга келади.
Табиат қўйнида яшил япроқлар орасидан оппоқ гулларни ажратиб олишдан осони йўқ. Четаннинг ҳам, бодрезакнинг ҳам учқатнинг ҳам, олманинг ҳам, ёсуманнинг ҳам гуллари оқ тусда бўлади. Наъматакнинг оқ ва қизил гуллари бор, аммо улар ёрқин ва кўзга яққол ташланиб туради. Бундан ташқари, кўпгина буталарнинг гули хушбўй ҳамдир. Бундай гулларни аэродромдаги қўниш белгилари билан таққослаш мумкин. Улар гўё: «Мен мана бу ердаман! Учиб кела қол!» деб тургандай.
Албатта, капалаклар ёки арилар унинг ёнидан учиб ўтиб кета олмайди. Улар туккан мева ҳам кўзга ташланиб туради. Улар қизил, қора, сариқ тусда ёрқин бўлади ва ғуж-ғуж бўлиб осилиб туради. Энди уларнинг кўпайишига қушлар ёрдам беради. Улар меваларни чўқийди ва тумшуғига қисиб, ўзлари учиб етолган жойларгача олиб кетади.