Маълумки, бургалар итлар терисида яшайдиган ва уларни мудом қашишга мажбур этадиган заррадай мавжудот. Аммо бургаларнинг 900 га яқин тури борлигини биласизми?
Бургалар паразит ҳашаротлар турига киради. Бу унинг бошқа ҳайвонлар танасида ҳаёт кечиришидан далолат беради. Улар сутэмизувчи ҳайвонлар, жумладан инсонлар, паррандалар танасида ҳам яшайди. Одам учун бурга чивиндан сўнг турадиган ёқимсиз ҳашарот. Улар жуда қадимдан уй ҳайвонлари ва уларнинг эгаларига паразит ташиб келиши билан дунё бўйича одамлар маиший турмушига сингишиб кетди.
Бургаларнинг чақиши анча-мунча ёқимсиз, аммо бу бундан хавфсирашда муҳим ўрин ҳам тутмайди. Бургалар жуда жиддий, масалан терлама, қора ўлат сингари фожиали касалликларни келтириб чиқаради. Бургалар ўз тухумини ҳайвон танасига қўяди, шу ерда ёки ҳайвон ётадиган жойда яшайди. Тухумлар ҳайвон ҳаракат қилган пайти бутун танасига ёйилади.
Тухумни ёриб чиққан личинкалар, ўсиши баробарида жун толаларига йўргакланади ва оқибатда вояга етади. Тухумдан чиққандан то вояга етгунга қадар бу ҳашарот йигирма саккиз — қирқ саккиз кун одам танасида яшайди. Тропик каламушлар бургаси бу муддат йигирма бир кунни ташкил этади.
Катта бургаларнинг қаноти бўлмайди. Бироқ унинг оёқлари жуда ривожланган бўлади ва улар туфайли сакрай олади, дарвоқе айрим бургалар сакрашга жуда уста бўлади. Айримлари йигирма сантиметргача юқорига, ўттиз сантиметргача узунликка сакрай олади!
Бургаларнинг оғзи ҳайвонларнинг терисини тишлаб олиш ва қонини сўришга мослашган, қон унинг бирдан бир озуқасидир. Унинг танаси жуда япасқи.
Тропик ва иссиқ минтақалар бургалар учун қулай жойлар ҳисобланади, аммо бу паразитлар қутбларда ва саҳроларда ҳам учрайди. Шимолий Америкада энг кенг тарқалгани одам бургалари, ит ва мушук бургаларидир. Бу уч тур кўринишидан қатъи назар, одамни ҳам, итларни ҳам, мушукларни ва бошқа ҳайвонларни ҳам касалликка чалинтиради.