ХХ асрнинг бошларига келиб жаҳоннинг катта-катта ҳудудлари асосан Буюк Британия, Франция, Белгия ва Нидерландлар ҳукмронлиги остида эди: уларнинг мустамлакачиликка асосланган империялари ўтган асрдаёқ қад ростлаган эди. Германия ва Италия эса 19 асрнинг иккинчи ярмидагина ягона давлатга айлангани учун уларнинг мустамлакалари ҳали унчалик кўп эмасди. Шунинг учун уларнинг жаҳон сиёсатига кўрсатадиган таъсири ҳам айтарли эмасди.
Германиянинг Австро-Венгрия империяси билан тузган иттифоқи унга ғарбда қўшни бўлган Франция ва Белгияга, шарққа эса Россияга катта хавф туғдирарди. Ҳаммага шу пайтгача Европадаги тартибларнинг бузилиши яқин орада юз бериши аён бўлиб қолди. 1914 йилда авж олиб кетган уруш, яшин тезлигида бутун Усмоний турклари империясини қамраб олди.
Биринчи жаҳон урушини «Барча урушларга чек қўйган уруш» деб номладилар. Бироқ 1939 йилда яна ҳарбий аланга ловуллаб кетди. Бу даврга келиб Германияда, Италияда ва Испанияда диктаторлик тузуми ўрнатилган эди. Европадаги диктатураларга Буюк Британиянинг ва АҚШнинг Узоқ Шарқдаги мавқеини барбод қилишга интилаётган Япония ҳам иттифоқчи бўлиб қўшилди.