1939 йилда Германия ва Совет Иттифоқи бир-бирларига уруш қилмаслик ҳақидаги битимни имзоладилар, бироқ 1941 йил июнида Гитлер мазкур битимга хилоф равишда СССРни босиб олишга йўналтирилган «Барбаросса» режасини амалга оширишга киришди.
Бу тадбирни бошлар экан, Гитлер, албатта, ҳар галгидек бир лаҳзадаёқ ғалабага эришишига қаттиқ ишонган эди. Бироқ, немис армияси қанчалик яхши қуролланган, ташкил этилган ва таъминланган бўлмасин, СССРга қилинган ҳужум бутун Германиянинг аҳолисини ва саноат ресурсларини сафарбар қилишни тақозо қилди.
Мазкур уруш Германияга жуда катта талофатлар келтирди. Айнан СССРда, И. В. Сталин раҳбарлигида олиб борилган урушларда Германия иккинчи жаҳон урушидаги мағлубиятига учради.