Табиатда фойдали ва инсон учун зарур бўлган ҳашаротларнинг кўп тури бор. Аммо улар орасида чақадиган ва ниш санчадиган, касалликлар тарқатадигани ҳам мавжуд.
Кўп ҳашаротлар чаққани билан унчалик зарар етказмайди. Айрим одамларнинг асалари ва ари чақишига аллергияси бор. Ҳашаротлар чаққанда, улар дарҳол шифокорга мурожаат қилиши, аллергик реакциянинг олдини оладиган дори қабул қилиши лозим.
Искабтопарларнинг айрим турлари бактериялар тарқатиб, турли касалликлар, масалан, сариқ безгак, безгак, уйқу касалликларини келтириб чиқаради. Ҳашаротлар бу микробларни ўзи билан ташиб, чаққан қурбонига юқтиради.
Терлама касаллигини битлар тарқатади. Одамлар жуда ғуж яшаётган жойларда бу касаллик анча хавфлидир. Пашшалар вабо, ичбуруғ, сариқ ва терлама безгагини тарқатади. Ҳашаротлар томонидан тарқатиладиган барча касалликлар чанг-чунг бўлмаган, озода ва топ-тоза жойларда камдан-кам учрайди. Бундай шароитда ҳашаротлар тез кўпая олмайди.