Англиянинг Skytrax компанияси сайёрамизнинг энг яхши аэропортлари рўйхатини эълон қилди. Бу рейтинг авиайўловчилардан олинган анкета натижалари асосида тузилган.
2005 йилга таққослаганда респондентлар сони 31% га ўсган ва 7,2 миллион кишини ташкил этган. Сингапур Чанги аэропорти 5 йиллик иккинчи ўриндан кейин шу йили биринчиликка кўтарилди. Бу аэропорт июль ойида ўзининг 25-йиллигини нишонлайди. Рейтингдаги кўп аэропортларнинг эса ташкил этилганига эндигина 5-6 йил бўлган.
Гонг Конгнинг Hong Kong Int’l Airport ҳаво қўналғаси 1000 та овоз камлик қилиб, иккинчи ўринга тушиб қолди. Мюнхеннинг Munich Airport аэропорти эса рўйхатда 3-ўринни банд этди.
№ | Аэропорт номи | Давлат |
---|---|---|
1 | Singapore Changi Airport | Цингапур |
2 | Hong Kong Int’l Airport | Хитой |
3 | Munich Airport | Германия |
4 | Kansai International Airport | Япония |
5 | Seoul Incheon Airport | Корея |
6 | KLIA – Kuala Lumpur Airport | Малайзия |
7 | Helsinki Vantaa Airport | Финландия |
8 | Zurich Airport | Швейцария |
9 | Dubai International Airport | БАА |
10 | Copenhagen Airport | Дания |