Мушуклар ва итлар, филлар ва кўршапалаклар, китлар ва отлар, маймунлар ва одамлар буларнинг барчаси сут эмизувчилар деб аталмиш зоологик синфга мансубдир.
Сут эмизувчиларнинг бошқа ҳайвонлардан фарқи шундаки, уларнинг насллари урғочисининг сут безларини эмган ҳолда вояга етади. Аксарият сут эмизувчилар болалари тўлиқ шаклланган ҳолатда дунёга келади, айни бир пайтда қушлар, айтайлик, аввал тухум қўяди, сўнгра шу тухумдан жўжалари чиқади.
Сут эмизувчиларнинг фарқловчи хусусияти — улар танасининг тўлиқ ё қисман тук ёки юнг билан қопланганлигидадир. Уларнинг барчаси иссиқ қонли бўлиб, тўрт камерали юрак ва диафрагмага эга.
Сут эмизувчиларнинг аксарият қисми қуруқликда яшаса, айримлари, масалан, китлар ва делфинлар сувда яшайди. Уларнинг кўпчилиги масалан, кўрсичқон ва бошқа аксари кемирувчилар уяларда яшайди. Кўршапалак учадиган ягона сут эмизувчи ҳисобланади.
Олимлар сут эмизувчиларни кўп миқдордаги майда гуруҳ ёки туркумларга ажратганлар. Бу туркумларнинг энг дастлабкиси — ехидна ва ўрдакбурун ёхуд тухум қўювчи сут эмизувчилардир. Кейингиси —товушқонсимонлар туркумидир. Сўнгра денгиз сут эмизувчилари, ундан кейин жуфт туёқлилар туркумлари келади.
Йиртқич сут эмизувчилар гўшт, кемирувчилар еса ўсимлик билан озиқланади. Ҳашаротхўрлар номининг ўзиёқ бу сут эмизувчиларга нималар озуқа булишини айтиб турибди. Энг юқори туркум — приматлар ёки туёқ ўрнига тирноққа эга бўлган сут эмизувчилардир. Приматларга турли маймунлар ва одам киради. Сут эмизувчилар мияси бошқа ҳайвонлар миясига нисбатан анча ривожланган бўлади.