Кўпчилик оқ қайинни Россиянинг рамзи деб билади. Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида Россиядагичалик бундай танаси оқ, майда шохлари ингичка, япроқлари майда ва нозик дарахт кўп бўлмаса керак.
Бу дарахт одамларда ҳиссиётни туғён урдирадиган даражада гўзал ва нозикдир. Шоирлар унга атаб шеърлар битади, қўшиқчилар ашула тўқийди. Она табиатнинг ўзи ҳам бу беқиёс дарахтга алоҳида меҳр қўрини тўкади.
Ёзнинг иссиқ кунларида унинг оппоқ танасига қўлингизни теккизиб кўрганмисиз? У қўлингизга муздай тегади. Жазирама офтоб нури тушиб турганда ҳам оқ қайиннинг танаси муздайлигича қолаверади. Бунда ҳеч қандай сир йўқ, негаки, оқ ранг Қуёш нурини ютмайди, аксинча, қайтаради. Демак, табиат оқ қайинга оқ рангни гўзаллик учунгина эмас, ҳимояланиш учун ҳам берган экан. Оқ қайин салқин ҳавони хуш кўради, жазирамани эса ёқтирмайди. Бу табиатнинг оқ қайин танасини офтоб жизғанак қилиб куйдирмаслиги учун қилган ғамхўрлигидир. Боз устига, унинг пўстлоғи ҳам эман ёки қарағайники сингари қалин эмас.
Одамлар нима учун кўклам чоғлари мевали дарахтларнинг танасини оққа бўяшини энди фаҳмлагандирсиз. Оқ ранг уларнинг танасини ёзги офтоб куйдиришидан сайлайди.