Агар сиз денгиз соҳилига борган бўлсангиз, сувнинг кўтарилиши ва пасайиши ўртасидаги фарқни кўргансиз, албатта. Дунёнинг айрим жойларида бу фарқ 12 метрни ташкил қилади.
Инсон узоқ вақт сувнинг бундай вақти-вақти билан ҳаракатланиб туриши муҳим энергия манбаи бўлиши мумкинлигига эътибор бермай келди. Агар ундан шаршара ва дарёлардаги каби фойдаланилганда эди, атроф-муҳитга ҳеч бир зарар етказмасдан, кўп миқдорда энергия олиш имкони туғиларди. Илк сув кўтарилишидан ишлайдиган гидроэлектростанция Франциянинг Сент-Малодан унчалик узоқ бўлмаган Бретани деган жойида қурилди. Динард ва Сент-Мало ўртасидаги Котантен ярим ороли этагида жойлашган бу гидроэлектростанция Атлантика океанидан Ла-Манш бўғозига оқиб кирадиган сув эга бўлган 56 миллион от кучилик қувватнинг ярмини электр энергиясига айлантириб бера олади.
Тўғонга ўрнатилган 24 та куч қурилмаси бир йилда 540 миллион кВт/с электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу, албатта, катта дарёларда қурилган гидроэлектростанциялар қувватидан анча кам, аммо уларнинг ишончлилиги анча юқори. Денгиз сувининг кўтарилиб тушиши муваққат об-ҳаво инжиқликларига боғлиқ эмас.