Садриддин Айний. Асарлар. 8 томлик. 3-том: Қуллар. Роман. — “Тошкент” бадиий адабиёт нашриёти, 1964.
Устод Садриддин Айний «Қуллар» романини 1932—1934 йиллар ўртасида ёзди, «Қуллар» 1934 йилда ўзбек тилида, 1935—1949 йилда тожик тилида нашр этилди. Романнинг айрим боблари ўзбек тилида «Қулбобо», тожик тилида «Ғуломтозий» ва «Ғуломфуруший» деган номлар билан китобча шаклида босилиб чиқди. «Қуллар» романи СССР халқлари тиллари ҳамда бир қанча чет эл тилларига таржима қилинган. Бу нашрга автор қайтадан кўрган ва 1952 йилда Ўздавнашрда босилиб чиққан нусха асос қилиб олинди.