Абдувоҳид Ҳайитов. Маънавиятимиздаги дарзлар (1990)

Тарихда қайсики одил ҳукмдор, қайсики одил жаҳонгирни эсламайлик, улар маърифатхоналар ҳисобланмиш кутубхоналарга кўп эътибор берганлар. Етук кутубхоналарга эга давлатларда мутафаккирлар етишиб чиққан, ёки аксинча, мутафаккирларнинг дунёга келиши учун етук кутубхоналар бунёд этилиши шарт бўлган. Искандар Зулқарнайннинг жаҳонгир бўлиши учун устози давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. Ҳаққоний сўз бахш этган илҳом

  Шавкат Раҳмон ижодининг асосий пафоси – мустамлака исканжасидан қутулиш, барча туркий халқларнинг ўзаро яқинлашиши ва қудратли туркий маданиятнинг барпо бўлиши руҳидир. Шоир бир умр ватанининг озод бўлишини орзу қилди, шунга интилди. Шеърларида ўзгаларга бўйсунмаслик, миллатининг ҳурлиги, эркин яшаш, ўз давоми…

Жамол Камол. Дунёнинг саволлари (1990)

Пайдо бўлдимми, бас, қаршимда қатор Эшиклар тақа-тақ ёпилур фақат… — Одамлар, ҳой, шошманг, сизда гапим бор, Одамлар… бир нафас сабру қаноат!.. Мен пул сўрамайман, сўрамайман мол, Нон ҳам сўрамайман… Ошиқманг унча!.. Бир савол сўрайман, фақат бир савол, Киши саволдан ҳам давоми…

Очил Тоғаев. Мустақиллик – миллий эркинлик демак (1990)

Сиёсий мустақиллик — миллий ўзлигини таниш, миллий тозариш демакдир. Бу — асл миллий руҳ, миллий нуқтаи назар, ўз миллий тафаккурига эга бўлишдир. Аёнки, биз ўтган етмиш йил давомида ҳамма қардош элатлардан юз ўгириб, бутун назаримизни марказга — Оврўпога қаратган эдик. давоми…

Дилобар Жўраева (1987)

Жўраева Дилобар Саъдуллаевна 1987 йил 20 май куни Бухоро вилояти Олот туманида туғилган. Унинг “Иккинчи умр”, “Кўнгил одами”, “Юрагимда гуллайсан Ватан”, “Мен сизни сўраб келдим” шеърий тўпламлари ҳамда “Қисмат чорраҳаси” насрий тўплами нашрдан чиққан. Ҳозирда Республика Маънавият ва маърифат маркази давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Ўзбекистон мустақил бўла оладими? (1990)

Мустақил бўла олмайдиган шахс ҳам, давлат ҳам йўқ. Ҳаётнинг неча минг асрлик аччиқ-чучугини тотиган Ўзбекистон нега мустақил бўла олмас экан! Фақат… биз илдизлари тарихдан қўпориб олинган, таваллуди сунъий равишда 17-йилдан бошланган Ўзбекистонда яшаяпмиз. Социализм ваъда қилган тузум афзалликларидан келиб чиқсак, давоми…

Қилич Нурмуҳамедов. Тиббиёт бекатларида (1990)

Врач кундалигидан Кейинги пайтларда биз врачлар қаерда бўлмайлик, нима ҳақда суҳбатлашмайлик, фикри-зикримизни ШИКОЯТ кўпроқ қамрайдиган бўлиб қолди. Ундан ҳадиксираймиз, чўчиймиз. Чунки ҳар қандай шикоят, у тасдиқланадими, йўқми бари бир, врачни бир силкитиб кетади. Менинг назаримда, шикоят — юқумли касалликка, эпидемияга давоми…

Қулман Очил. Тангрининг тоши (эссе)

Бир ҳикоя теграсидаги ўйлар Чин ихлос Мен бу ҳикоя ҳақида кўнглимдан кечган ўй-фикрларимни анчадан бери ёзгим келарди. Тунов куни уни қайтадан ўқидиму қандай қилиб қўлимга қалам олганимни билмай қолдим. Асар “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ўн беш йилча бурун – давоми…

Маъруф Менгли. Кичик ҳикоялар

БЕМОР У ўн йил қачонлардир ҳар хил шакллар чизиб безатилган шифтдаги нақшга қараб ётди. Сўнг кўзини юмиб очди. Шунда билдики шифт ўзгарган… ЎЙ – Сен ҳам мендай ўйлайсанми? – Билмадим. Аммо мен ҳам ўйлайман. – Демак, мен ёлғиз эмас эканман. давоми…

Муҳиддин Тинибеков. Она замин (ҳикоя)

I Ҳамма ёқ ям-яшил ва ҳўл. Тўқ пистоқи ранг одамнинг юрагини сиқади. Толиқтиради. Ёмғир бутун яшилликни, унинг тўқимдек қалин ва қўпол кийимларини ивитиб юборган. Нима учундир кўкалам, ёмғир ва қир-адирлар доимо бир-бирларига ҳамроҳ. Қирда тепага чиқмоқчи бўлсанг ҳам, пастга тушмоқчи давоми…