Ўғри
Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир мамлакатнинг подшоси бор экан. Унинг хазинасига ўғри тушибди. Подшонинг ясовуллари ўғрини қўлга туширишибди. Подшонинг буйруғи билан ўғрини ўн беш йилга зиндонбанд қилишибди.Кунлардан бир куни ўғри ясовулбошидан илтимос қилибди:— Менинг бир фарзандим давоми…
Эшагим ёш эди
Хонларнинг зулмини, қийинчиликни кўп кўрган бир камбағал юртга подшо бўлиб қолибди. Олдига арзи-додга келган фуқароларни сипоҳлар киришга қўймай, улар қайтиб кетиб қолмасинлар деб, қопуғ олдига шилдирайдиган темирларни осиб ташлаган экан. Сал шилдираши билан огоҳ бўлар экан.Кунлардан бир куни темир шилдираб давоми…
Роҳатижон
Бир кампирнинг уч ўғли, бир қизи бор экан. Ҳаммаси уйли-жойли экан. Лекин келинлари кампирга яхши қарашмас экан.Бир куни катта ўғли онасидан хабар олгани келибди. Кампирнинг “Сув-сув ойимга борайми, Қум-қумхонникига борайми, алла боламникига борайми, Роҳатижонникига борайми”, деб ўтирганини эшитиб қолибди. Шундан давоми…
Нима эксанг, шуни оласан
Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир чол яшаган экан. Унинг хотини вафот қилган, чол балоғатга етган ўғли билан бир ўзи қолган экан.Отаси ўғлини икки йилдан кейин уйлантирибди. Келини ишёқмас, қўпол экан. У ҳар куни арзимаган нарсалардан жанжал давоми…
Ҳар кимнинг боласи ўзига ширин
Ўтмишда бир деҳқоннинг ўғли бўлган экан. У ниҳоятда меҳнатсевар, серғайрат бўлгани учун эрталабдан кечгача кун қизиғида оёқ яланг, бош яланг бўлиб бир яктакда кетмон чопар экан. Ўғлини бу ҳолда кўрган отасининг унга раҳми келиб:— Эй, болам, кун қизиғида бошингга қалпоқ, давоми…
Ота улуғ, отадан меҳмон улуғ
Бир бор экан, бир йўқ экан, Бойсун томонда Мурод бобо деган анча ёшга бориб қолган бир киши яшар экан. Мурод бобонинг учта ўғли бўлиб, куч-қувватда ҳеч ким уларга баробар келолмас экан. Улар ақл-фаросатда ҳам ҳаммага ибратли бўлиб ўсишган экан. Уларнинг давоми…
Одил подшо
Қадим замонда бир подшо ўтган экан. У подшолик қилган даврда бир киши бир кишидан ер сотиб олибди. Ер сотиб олган киши ерни шудгор қилаётганида бир кўза олтин чиқибди. У киши ер сотган кишига айтибди:— Сотган ерингдан бир кўза олтин чиқди, давоми…