Тошкентда “Ёш китобхон” танловининг сўнгги 20-30 ёш тоифаси бўйича республика босқичи баҳслари ниҳоясига етди.
Ёшлар ишлари агентлиги хабарига кўра, Наманган вилояти вакили Замира Абдуллаева 243,7 балл билан ғолиб чиққан ва “Спарк” автомобили соҳиби бўлган. Шунингдек, ёш билимдонлар Ирода Сафоева (Самарқанд вилояти, 224 балл) 50 млн сўм пул, Азамат Файзуллаев (Сирдарё вилояти, 213,6 балл) 30 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланган.
Аввалроқ “Ёш китобхон” танловининг 15-19 ёш тоифасида Самарқанд вилоятидан Марҳабо Маҳкамтошева 378 балл билан биринчи ўринни эгаллаб “Спарк” автомобили соҳиби бўлгани хабар қилинганди.