Бугун маҳаллий вақт билан 9:48 да Ўзбекистоннинг шарқий қисмида ер силкиниши кузатилди. Зилзила Тошкент ва Фарғона водийсида 4 баллик магнитудани ташкил этган.
Ер силкинишларини ўрганувчи EMSC ташкилоти маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Тожикистоннинг Каракенжа шаҳри яқинида бўлган. Зилзила эпицентри Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳридан 111 км, Тожикистоннинг Душанбе шаҳридан 259 км узоқликда жойлашган. Ер силкиниш кучи зилзила эпицентрида 5,9 баллни ташкил этган.