Жорий йил 11-13 декабрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Фанлар академияси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун маргинал сув ресурсларидан фойдаланишда инновациялар” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди.
Шу тариқа ЮСАИДнинг АҚШ олимлари ва маҳаллий мутахассислар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган “Тадқиқотни такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик” (PEER) деб номланган грант дастури доирасида 15 мамлакатдан келган 50дан ортиқ олим, тадқиқотчи ва эксперт Тошкентда йиғилди.
АҚШнинг юртимиздаги элчихонаси матбуот хизматига кўра, ушбу семинарнинг асосий мақсади инсон ва экотизим саломатлигини яхшилаш борасида тажриба алмашиш, технологиялар ютуқлари билан бўлишишдан иборатдир.
“Давлатлар минтақа олдида турган экологик муаммоларни англаган ҳолда, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш орқали, самарадорликни ошириш ҳамда сувдан фойдаланишни қисқартиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратишлари лозим”, – деб таъкилади тадбирда сўзга чиққан АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен.
Маргинал сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатади, бу эса ўз навбатида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолиси саломатлигини яхшилаш ва даромадлари ўсишига олиб келади.
Шу мавзудаги мақолалар:
АҚШ элчиси Памела Спратлен қишлоқ хўжалигига оид анжуманда қатнашди. 16.02.2017
АҚШ Оролбўйи мутахассисларини ўқитишга кўмак беради. 15.02.2017