Тулуза шаҳрида Мирзо Улуғбек ҳайкали ўрнатилди

1 март куни Франциянинг Тулуза шаҳридаги Фуқаролик миллий авиацияси институтида буюк аллома ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди. Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 31 йиллиги доирасида Тулуза ботаника боғи ҳудудида “Ўзбек боғи”нинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси хабарига кўра, тадбирда 70 га яқин меҳмонлар, жумладан, Самарқанд вилояти ҳокимияти делегацияси, Тулуза шаҳри мэрияси, француз илм-фан ва маданият доиралари вакиллари иштирок этди. Тадбирда Мирзо Улуғбекнинг дунё илм-фанига қўшган улкан ҳиссаси яна бир карра ёдга олинди.

Буюк алломанинг ҳайкали самарқандлик ҳайкалтарош Умрзоқ Шарипов томонидан ясалган.

Мавзуга доир материаллар:

Мирзо Улуғбек (1394-1449)

Мирзо Улуғбек – буюк олим ва давлат арбоби (видео)

Мирзо Улуғбек европаликларни ҳайратда қолдирди