Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада атоқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 75 йиллигига бағишланган маърифий анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган, “Юлдузлар мангу ёнади” деб номланган тадбирда адиб шахси ва адабий мероси хусусида сўз юритилди.
Миллий кутубхона директори Умида Тешабоева мазкур маърифат масканида китобхонлар томонидан ўқиладиган асарлар муттасил ўрганиб борилиши, ўтган йиллар давомида Тоғай Мурод асарлари ёшлар томонидан энг кўп ўқилган деб топилганини таъкидлади.
Тадбир қатнашчилари адиб ижодининг ўзига хос жиҳатларига тўхталдилар.
Тоғай Мурод (1948–2003) “Юлдузлар мангу ёнади”, “От кишнаган оқшом”, “Ойдинда юрган одамлар”, “Момо Ер қўшиғи”, “Отамдан қолган далалар”, “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” каби қисса ва романлари билан адабиётдан мустаҳкам ўрин эгаллади.
Мавзуга доир: