Тоғай Муроднинг барча китоблари (1985-2012)

Тоғай Мурод. Ойдинда юрган одамлар: Қиссалар. Ҳикоялар. — Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1985. — 160 б.

Тоғай Мурод ўз қиссаларида Сурхон воҳасннинг оккўнгил, танти ва мард чавандозлари ҳаётини, миришкор боғбонларию чевар пиллакорлари меҳнатини, уларнинг муҳаббат деб аталмиш кўнгил қўшиқларини ўзига хос завқу шавқ, нафис бадиий тилда тараннум этади.

Тоғай Мурод. Қўшиқ: Қиссалар. — Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. — 144 б.

Истеъдодли ёзувчи Тоғай Мурод ўзининг мазкур қиссаларида она юрти бўлмиш Сурхон воҳаси одамларшшнг мардона феъл-атвори, ўй-хаёлларию орзу-умидлари, муҳаббатларини, ўзларига хос руҳияти ҳамда характерларини бадиий ифодалайди.

Тоғай Мурод. От кишнаган оқшом: Қиссалар. — Т.: Шарқ нашриёт-матбаа концернининг Бош таҳририяти, 1994. — 464 б.

Бу ҳиссалар не бир кунларни кўрмади!
Зоти номард бўлди, ушбу қиссалар ёқасидан олди. Оғзи бузуқ бўлди, ушбу қиссаларга тупугини сочди. Қўли нопок бўлди, ушбу қиссалардан бутун-бутун бобларни ўчириб ташлади.
Оқибат, ушбу қиссалар ўз вақтида пати юлинмиш товуқ мисол чоп этилди.
Алқисса, дориломон кунлар келди. «От кишнаган оқшом»даги Зиёдулла чавандозчасига айтар бўлсак… улоқ Тоғай Муродда кетди!

Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар: Роман. — Т.: «Шарқ» нашриёт-матбаа концернининг Бош таҳририяти, 1994. — 272 б.

«Отамдан қолган далалар» — рамзий роман.
Муаллиф ўз романида бутун умр далада кетмон чопиб, серқуёш юртида елкаси офтоб кўрмаган, қут-баракот юртида косаси оқармаган мунис ўзбек халқи сиймосини Деҳқонқул тимсолида бадиий талқин этади.

Тоғай Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди: Роман, ҳикоялар, мақолалар. — Т.: «Шарқ» нашриёт-матбаа концернининг Бош таҳририяти, 2001. — 208 б.

Абдулла Қодирий номли Давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романи XX аср ўзбек зиёлиларининг кўргиликлари, дард-аламлари, фожиалари ҳақидадир.

Tog‘ay Murod. Ot kishnagan oqshom: Qissalar. / «Asr oshgan asarlar» turkumi — T.: «Sharq», 2006. — 288 b.

Bu qissalar ne bir kunlarni ko‘rmadi!
Zoti nomard bo‘ldi, ushbu qissalar yoqasidan oldi. Og‘zi buzuq bo‘ldi, ushbu qissalarga tupugini sochdi. Qo‘li nopok bo‘ldi, ushbu qissalardan butun-butun boblarni o‘chirib tashladi.
Oqibat, ushbu qissalar o‘z vaqtida pati yulinmish tovuq misol chop etildi.
Alqissa, dorilomon kunlar keldi. «Ot kishnagan oqshom»dagi Ziyodulla chavandozchasiga aytar bo‘lsak… uloq Tog‘ay Murodda ketdi!

Тоғай Мурод. Танланган асарлар / I жилд: Қиссалар. — Т.: «Шарқ» нашриёт-матбаа концернининг Бош таҳририяти, 2008. — 448 б.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти совриндори Тоғай Муроднинг ҳикоялар, қиссалар ва романлар, сара мақолалар, кундалик дафтардан битиклар ҳамда таржималар ўрин олган тўрт жилдлик «Танланган асарлар»и адабиёт мухлисларига такдим қилинмоқда. Мазкур нашр ёзувчининг ўзи ҳаётлигида тартиб берган тарзда чоп этилмоқда.
Тоғай Мурод қиссалари аллақачон ўзбек хонадонининг севимли китоблари жавонидан ўз ўрнини топган. «Танланган асарлар»нинг биринчи жилдига ёзувчининг халқимиз орасида довруқ қозониб, китобхонлар кўнгил мулкига айланган тўрт қиссаси жамланди.

Tog‘ay Murod. Yulduzlar mangu yonadi: Qissalar. — T.: «Sharq», 2009. — 320 b.

O‘zbekiston xalq yozuvchisi, Abdulla Qodiriy nomidagi Davlat mukofoti sovrindori Tog‘ay Murodning allaqachon dovruq qozonib, o‘zbek xalqining ko‘ngil mulkiga aylangan «Yulduzlar mangu yonadi» nomli va boshqa qissalari adabiyot muxlislariga lotin alifbosida ilk bor taqdim etilmoqda.

Тоғай Мурод. Танланган асарлар / II жилд. Отамдан қолган далалар. Бу дунёда ўлиб бўлмайди. Романлар. — Т.: «Шарқ» нашриёт-матбаа концернининг Бош таҳририяти, 2012. — 448 б.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти совриндори Тоїай Мурод «Танланган асарлар»ининг II жилди адибнинг машҳур асарлари — Давлат мукофотига сазовор бўлган «Отамдан қолган далалар» ҳамда эл орасида довруқ қозонган сўнгги «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романларидан ташкил топди.
Ушбу романлар адабиёт мухлисларига ажойиб туҳфа бўлади, деган умиддамиз.