Бугун Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳамда Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида анъанавий Республика “Китоб байрами” ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган китоб байрамида зиёлилар, олимлар, ёзувчилар ва ўқувчилар иштирок этди. 30 дан ортиқ нашриётлар ўз китобларини тақдим этдилар. Боғда, шунингдек, болалар учун интеллектуал ўйинлар, китоб тақдимотлари, мушоиралар ва суҳбатлар ўтказилди.
«Китоб байрами»да фаол иштирок этган «Akademnashr» нашриёти томонидан Ойдиннисонинг «Серенада» ва Зулхумор Мирзаеванинг «ХХ аср ўзбек адабиётининг Америкада ўрганилиши» китобларининг имзо кунини ташкил этди.
“Китоб байрами” 26-27 май кунлари ҳам давом этади.