Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди. Суҳбатда давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида давоми…

Озарбайжонда 2022 йил “Шуша шаҳри йили” деб эълон қилинди

Озарбайжонда 2022 йил “Шуша шаҳри йили” деб эълон қилинди. Мамлакат президенти Илҳом Алиев 5 январь куни бу ҳақдаги фармонни имзолади. Бу ўринда шаҳарнинг тарихий аҳамияти, маънавий-маданий қадр-қиммати инобатга олинган. Жорий йилда мазкур тарихий шаҳарнинг 270 йиллиги ҳам нишонланади. Ҳужжатда қайд давоми…

“Турк дунёси маданият пойтахти” 2022 йилда қандай тадбирларга мезбонлик қилади?

Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой “Турк дунёси маданият пойтахти” деб эълон қилинган Бурсанинг 2022 йил давомида кўплаб муҳим тадбирларга мезбонлик қилишини таъкидлади. Бу ҳақда у мазкур тарихий шаҳарга Халқаро туркий маданият ташкилоти (TÜRKSOY) томонидан юксак мақом берилиши давоми…

Ўзбекистон–Туркия: 2022 йилда матбуот соҳасида янги лойиҳалар режалаштирилмоқда

Элчи Олган Бекар 2022 йилда Туркия Ўзбекистон билан оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ҳамкорлик бўйича янги-янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 29 декабрь куни Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекарнинг Тошкентда ташкил этилган журналистлар билан норасмий форматдаги учрашувида давоми…

Ўзбекистон – МДҲ доирасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди. Саммитда Беларусь Президенти Александр Лукашенко, давоми…

2021 йили йўқотганларимиз

Якунига етаётган 2021 йил Ўзбекистон илм, фани ва маданияти учун ҳузун йили бўлди. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев (1932-2021) Худойберди Тўхтабоев (1932.17.12, Ўзбекистон тумани Катта Тагоб қишлоғи давоми…

Европа Иттифоқи Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлади

Европа Иттифоқи Озарбайжоннинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари доирасида ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Лайло Абдуллаева Брюсселда 15 декабрь куни бўлиб ўтган VI “Шарқий ҳамкорлик” саммити якунлари бўйича саволга жавобан маълум қилди. “Саммит давоми…

Фахриддин Алтун тизимли дезинформацияни демократик давлатларга таҳдид деб атади

Туркия президенти девонининг Ахборот-коммуникация бошқармаси раҳбари, профессор Фахриддин Алтун  стратегик алоқа имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ва тизимли дезинформация кампанияларига қарши курашиш жуда муҳим эканини таъкидлади. Бу ҳақда у Истанбулда бўлиб ўтган Стратегик алоқалар бўйича халқаро саммитдаги (Stratcom Summit’21) якуний нутқида гапирган. давоми…

Тошкентда Халқаро араб тили куни: тараққиёт сири – маърифатда

18 декабрь – Халқаро араб тили куни муносабати билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида илмий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Саудия Арабистони, Кувайт, Ўмон, Миср, Иордания, БАА, Фаластин, Жазоир каби араб давлатлари элчилари қатнашди. Араб тилини ўқитишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган анжуманда давоми…

“Муқобили йўқ ускуналар”. USAID Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигига 30 та GeneXpert ҳадя қилди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон халқига сил касаллигини текширувчи 30 та ускуна совға қилди. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси матбуот хизмати хабар берди. 16 декабрь куни Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтган тантанали маросимда USAIDнинг Ўзбекистондаги давоми…