Буюк Британиянинг Оксфорд университети қошида ўзбек тилини ўқитиш лойиҳаси йўлга қўйилмоқда.
“Дунё” ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ҳамда Оксфорд университети раҳбарияти билан музокараларда ушбу келишувга эришилди.
Ўзбек тили бўйича дарслар 2024 йил январь ойида 15 нафар талаба иштирокида бошланади. Ўзбекистон элчихонаси марказнинг илмий базасини бойитиш мақсадида ўзбекча адабиётлар ва ўқув материаллари етказиб беради.
Музокаралар чоғида Оксфорд университети билан Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасида академик ҳамкорликни йўлга қўйиш, Британия университети қошидаги Wolfson College дастурлари асосида мутахассислар тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.