Маданий тарихий ёдгорликларга ташқи реклама баннерлари, турли ўлчамдаги билбордларни ўрнатиш, уларга мих қоқиш орқали уларга зиён етказиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон маданий мерос агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бундай ноқонуний ҳаракатлар давлат муҳофазасида бўлган моддий маданий мерос объектларига зарар етказилишига олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 26-моддасида ташқи реклама ва ахборот объектларига (конструкцияларига) доир асосий талаблар белгилаб берилган. Унга кўра, моддий маданий мерос объектларида ташқи рекламани жойлаштириш тақиқланади. Бу меъёр асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган тарихий обидаларни асраб-авайлаш мақсадида мустаҳкамланган.
Мавзуга доир мақола:
Ўзбекистон: минглаб маданий бойликларнинг ноқонуний ташилиши олди олинди. 11.03.2023