8 декабрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли шоир Абдували Қутбиддин вафот этди. Жанозаси Самарқанд вилоятининг Ургут тумани, Мерганча қишлоғида ўтказилди.
Абдували Қутбиддин 1960 йил 20 июнда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1983).
Самарқанд вилоят газетаси «Ленин йўли» (ҳозирги «Зарафшон») газетасида адабий ходим, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, «Ёзувчи» нашриётида етакчи муҳаррир, бош муҳаррир бўлиб ишлаган.
Дастлабки шеърий тўплами — «Найсон» (1988). Шундан сўнг шоирнинг «Ҳумо» (1989), «Бахтли йил» (1991), «Хаёл кечаси» (1994), «Сен ва сен учун» (1996), «Узоқдан олисга» (2007) каби шеърий тўпламлари нашр этилган.
«Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1997).