Илҳом Алиев: Озарбайжон ва ўзбек халқи бир-бирини тушуниши учун таржимонга ҳожат йўқ

Озарбайжон оммавий ахборот воситаларида мамлакат президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида қилган қисқа чиқиши акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда И.Алиев икки қардош халқ бир-бирини англаши учун таржимонга асло ҳожат йўқлигини таъкидлайди.

“Қардошим Шавкат Миромоновичнинг сўзларини тушуниш учун таржимонга ҳожат бўлмади… Буларнинг бари халқларимиз нақадар бир-бирига яқин, маданиятимиз, нафис санъатимиз, умуман, халқларимизнинг илдизи муштарак эканини кўрсатади”, – деди Озарбайжон президенти.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 21-22 июнь кунлари Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлди. Ташриф давомида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 18 та ҳужжат тасдиқланди. Ҳудудлараро ҳамкорлик, саноат, халқаро автомобиль қатнови, ноқонуний миграцияга қарши курашиш, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳаларидаги ҳамкорлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ҳамда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури шулар жумласидан. Ушбу ҳужжатлар икки қардош ўлка ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.