28 март куни Тошкентда “Германия Федератив Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида 2017-2018 йиллар мобайнида молиявий ҳамкорлик тўғрисида” битим имзоланди.
12,3 млн евролик ҳужжатга Германия ҳукумати номидан ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд, Ўзбекистон ҳукумати номидан эса Инвестициялар бўйича қўмита раисининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев имзо чекди.
Мазкур ҳужжат 2017 йил 19 июль куни Берлинда бўлиб ўтган ҳукуматлараро музокаралар баённомаси асосида имзоланди, деб хабар беради Германиянинг юртимиздаги элчихонаси матбуот хизмати.
Мазкур битим соғлиқни сақлаш соҳасида лойиҳалар амалга оширишни, хусусан, Ўзбекистон вилоятларида сил касаллигига қарши кураш бўйича лойиҳа доирасида кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизация қилиш ва махсус лабораторияни жиҳозлашни назарда тутади.
1993 йилдан буён Германия ҳукумати томонидан техник ва молиявий ҳамкорлик доирасида ажратилган маблағ миқдори 341 млн евродан ошди.
Шу мавзудаги мақола:
Германия Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига 11 миллион евро ажратади. 27.01.2016