www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари эълон қилган “Энг ибратли ҳаётий ҳикоялар” танлови якунланди. Танловга жами 57 нафар муаллифнинг 93 та ҳикояси келиб тушди.
Ғолибларни аниқлашда ҳикоянинг мазмуни, долзарблиги, унинг сайт ва ижтимоий саҳифаларимизда оммабоп бўлганлиги, матннинг бадиий хусусиятлари, эътиборга олинди. Улардан энг яхшилари олим, филолог, журналист, ёзувчи, ноширларлардан иборат 11 нафар экспертларга юборилди. Холисликни таъминлаш мақсадида ҳакамларга ҳикоянинг матнигина ҳавола қилинди (муаллифи билдирилмади). Ҳакамлар берган баҳолар умумлаштирилиб, энг юқори ўринлар аниқланди.
“Энг ибратли ҳаётий ҳикоялар” танлови ғолиблари билан танишинг.
1-ўрин. “Ишқ сурури” ҳикояси. Муаллифи: Нигора Маннопова. Иштирокчимизга диплом ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 34 жилдли “Ҳадис ва ҳаёт” тўплами тақдим этилади.
2-ўрин. “Фарзанд — жазо эмас, мукофот” ҳикояси. Муаллифи: Дилдора Шарипова. Иштирокчимизга диплом ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг 4 жилдли “Одоблар хазинаси” тўплами тақдим этилади.
3-ўрин. “Ёлғоннинг туғилиши” ҳикояси. Муаллифи: Орифжон Толипов. Иштирокчимизга диплом ва “Академнашр” нашриёти томонидан Чўлпоннинг 4 жилдли “Асарлар” тўплами тақдим этилади.
4-ўрин. “Картошка баҳона…” ҳикояси. Муаллиф: Алишер Алиматов. Иштирокчимизга диплом ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати томонидан 80000 сўзлик “Инглизча-ўзбекча луғат” ва 8 Гблик флешка тақдим этилади.
4-ўрин. “Энг гўзал рўё” ҳикояси. Муаллиф: Замира Ибраҳимова. Иштирокчимизга диплом ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати томонидан 80000 сўзлик “Инглизча-ўзбекча луғат” ва 8 Гблик флешка тақдим этилади.
Танлов ғолибларидан бири, энг кекса иштирокчи Қудрат Дўстмуҳаммад: “Менга ўрин керак эмас, ёшларни рағбатлантиринг” деб тайинлагани учун ушбу рўйхатга киритилмади.
Танлов ғолибларига мукофотлар етказилади (Тошкент шаҳридан бошқа жойларга почта орқали юборилади). Ғолиблардан ташкилотчилар билан боғланишлари сўралади.