Сўнгги йилларда чекиш 6,3 млн британияликнинг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда инглиз тиббий журнали Эдиcом маълум қилди.Чекиш қарийб 42 фоиз 35 дан 69 ёшгача бўлган эркаклар ва 15 фоиз шу ёшдаги аёлларнинг ўлими, 50 ёшлардан ўтиб саратон касаллигига чалинишига сабаб бўлмоқда. Айнан саратон туфайли эса 25 фоиз эркак ва 15 фоиз аёлларнинг ўлими кузатилмоқда. Ҳозирда Россия ҳам чекувчилар юрти қаторига кирган. У Хитой, Япония ва Америкадан сўнг тўртинчи ўринни эгаллайди. Россия ҳукумати бутун дунё соғлиқни сақлаш конвенциясини ратификация қилиш билан тамаки маҳсулотларига қарши курашишни расмийлаштирди. Давлат маслаҳат кенгаши раиси ўринбосари Николай Герасименконинг фикрича, бу Россия федерациясидаги тамаки ишлаб чиқарувчиларни назорат остига олиш учун қўл келмоқда.
2003 йилда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти чекишга қарши кураш конвенциясини ишлаб чиққанди. Шу конвенцияни ёқлаган давлат 5 йил ичида тамаки рекламаларини кескин чеклаши ёки йўқотиши лозим. Тамаки компанияларининг спорт мусобақалари ва маданий байрамлардаги ҳомийликларини тақиқлаши керак. Бундан ташқари конвенциянинг асосий мақсадларига тамаки маҳсулотларининг нархини ва солиқларни ошириш; уларнинг контрабандаси устидан курашни кучайтириш кабилар киради. Чекадиганлар сонини камайтириш учун тадбирлар ўтказиш керак. Чекишнинг соғлиққа зарарли эканлигини огоҳлантирувчи ёзув ҳар бир сигарет қутисида 30 фоиз жойни эгаллаши лозим. Одамларда ёлғон таассурот уйғотувчи, маҳсулот «зарарсиз», «кам миқдорда смола ишлатилган», «энгил», «жуда енгил» ёки «юмшоқ» деган ёзувларни қутиларидан олиб ташлаш зарур.
2005 йил 1 январда бу конвенцияни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига аъзо бўлган 192 та давлатдан 168 таси ёқлади ва 36 та давлат тасдиқлади. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили 5 миллион киши чекиш билан боғлиқ касалликдан ҳалок бўлади. 2010 йилга бориб бу кўрсаткич 2 баробарга ўсади. Жаҳон банкининг маълум қилишича, давлат маблағининг 6-15 фоизи шу касалликларнинг олдини олишга сарф этилади.