“Барча чоралар фуқароларнинг ҳаётини яхшилашга қаратилган” – Қозоғистон сенати раиси баёнот билан чиқди

Қозоғистон Парламенти сенати раиси Маулен Ашимбаев ўз ҳамкасбларини янги Қозоғистон ғоясини амалга оширишда фаол иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда “Kazinform” агентлиги деб хабар беради.

“Давлат раҳбари мамлакат сиёсий тизимини янада демократлаштириш зарурлигини таъкидлади. Умуман олганда, Президентимиз томонидан таклиф этилаётган чора-тадбирлар тизимли. Улар давлат бошқаруви тизимини, иқтисодиёт тузилмасини, ижтимоий соҳани ҳар томонлама ўзгартиришга мўлжалланган. Шунингдек, у фуқароларимизнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган. Шундай қилиб, мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Бу бутун давлат бошқаруви тизимини меритократия, адолат ва ошкоралик тамойиллари асосида қайта ташкил этиш давридир”, – деди у.

Унга кўра, cенат давлат раҳбарининг барча ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, уларнинг қонунчилик жиҳатдан таъминлаш бўйича зарур ишларни ўз вақтида амалга ошириши зарур.

“Ҳурматли депутатлар! Олдимизда катта вазифалар турибди. Энди халқ биздан ҳақиқий иш, натижа кутмоқда. Шундай экан, юрт ишончини, умидини оқлаш учун астойдил ҳаракат қилайлик. Келинг, барчамиз шу йўлда фаол бўлайлик ва Президент таъкидлаганидек, Янги Қозоғистонни биргаликда барпо этайлик”, – деди М.Ашимбаев қонунчилик идораси мажлисида.

Аввал хабар берганимиздек, 11 январь Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дархон Сатибалди мамлакатда сўнгги кунларда рўй берган фожиали ҳодисалар юзасидан брифинг ўтказиб, долзарб масалаларга ойдинлик киритганди.