Каппадокиядаги сирли конуссимон тузилмалар қандай пайдо бўлганига ойдинлик киритилди

Мовий осмон узра кўтарилаётган қуёш ва эртаклардагидек манзара қўйнида уйғонишингизни бир тасаввур қилинг. Атроф осмонга секинлик билан кўтарилаётган ҳаво шарлари билан тўла.
Бу манзаралар Каппадокияга ташриф буюрувчиларнинг биринчи кўрадиган диққатга сазовор жойлари.

Шу билан бирга, бу сиз гўзал отлар мамлакатида сизни кутаётган гўзаллик ва саргузаштларнинг бошланишидир!

Табиат ва одамлар томонидан ўйилган қизиқарли сайёрага ўхшаш Каппадокия ўзининг ноёб геологик хусусиятлари ва тарихий қатламлари билан меҳмонларни лол қолдиради. Каппадокия Эржиес, Ҳасандаг ва Гуллудаг каби кўплаб вулқон тоғларидан отилган лава ва куллардан ҳосил бўлган юмшоқ қатламлар, яъни миллионлаб йиллар давомида ёмғир ва шамол натижасида ҳосил бўлган минтақалардир.

Вақт ўтиши билан атрофдаги нисбатан юмшоқ вулқон кулларининг емирилиши натижасида баландлиги 45 метрлик ажойиб конуссимон тузилмалар ҳосил бўлган. У ерда уйлар, қалъалар ва ҳатто хавф-хатар вақтида яшириниш учун ер ости шаҳарлари ҳам бор.