Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, Давлат мукофоти (икки карра), «Тинчлик ва маънавий ҳамжиҳатлик учун» халқаро мукофоти (Қозоғистон) совриндори – ёзувчи, таржимон ва муҳаррир Носир Фозилов 2017 йил 13 январь куни 89 ёшида вафот этди.
Носир Фозилов1929 йил 10 июнда Қозоғистоннинг Чимкент вилоятига қарашли Туркистон туманининг Қориз қишлоғида таваллуд топган. Ўрта Осиё Давлат университетининг тугатган (1954).
Биринчи тўплами — «Ирмоқ» (1959), «Оқим» (1962), «Робинзонлар» (1964), «Қуш каноти билан» (1965), «Қорхат» (1968), «Кўклам қиссалари» (1970), «Дийдор» (1979), «Танланган асарлар», 2 жилдли (1983— 84), «Болалигим — пошшолигим» (1989), «Бир отар тўппонча» (1995), «Шум боланинг набиралари» (1995), «Тошкентнинг носи» (1996), «Мунаввар лаҳзалар» (1997), «Эсласанг, кўнглинг ёришур» (2004) ва бошқа асарлар муаллифи.
Носир Фозилов таржимон сифатида ҳам самарали ижод қилган. У Абай, Мухтор Авезов, Собир Муқонов, Ғабит Мусрепов, Ғабиден Мустафин, Абдулла Тожибоев, Абдижалил Нурпеисов каби кўплаб қозоқ адиблари асарларини ўзбекчага ағдариб, нашр эттирди.