Африканинг 14 давлати ЮНEСКО ишлари бўйича Миллий комиссиялари бош котиблари Озарбайжоннинг Шуша ва Фузулий шаҳарларига ташриф буюрди. Бу ҳақда AZERTAC ахборот агентлиги хабар берди.
Ушбу ташриф АДА университети, ЮНEСКО ишлари бўйича Озарбайжон Республикаси Миллий комиссияси ва Тараққиёт ва дипломатия институти ўқув дастури доирасида ташкил этилди. Дастурнинг асосий мақсади Озарбайжон ва Африка мамлакатлари ўртасидаги ЮНEСКО доирасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, мазкур минтақада хабардорликни ошириш, шунингдек, ишғолдан озод қилинган ҳудудлардаги реставрация ва қурилиш бўйича янгиликларни етказишдан иборат.
Дастурнинг очилиш маросимида АДА университети проректори ва Тараққиёт ва дипломатия институти директори Фариз Исмайилзаде, Озарбайжон давлат туризм агентлиги раиси Фуад Нагиевлар ўзаро алоқаларнинг аҳамияти ҳақида сўзлади. ЮНEСКО ишлари бўйича Миллий комиссия бош котиби Сеймур Фаталиев эса мамлакатнинг ЮНЕСКО тамойиллари ва қадриятларини тарғиб этишдаги ролига тўхталди.
Аввал хабар берганимиздек, Озарбайжонда 2022 йил “Шуша шаҳри йили” деб эълон қилинган. Бу ўринда шаҳарнинг тарихий аҳамияти, маънавий-маданий қадр-қиммати инобатга олинган. Жорий йилда мазкур тарихий шаҳарнинг 270 йиллиги ҳам нишонланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шуша TÜRKSOY ташкилоти томонидан 2023 йилда “Туркий дунёнинг маданий пойтахти” деб эълон қилинган.