7 ноябрь куни АҚШ элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетига ташриф буюриб, турли мавзудаги китобларни совға қилди. Тадбирда университет ректори Ғанишер Раҳимов иштирок этди.
Ҳадя қилинган китоблардан Жаҳон тиллари университети қошидаги Чет тилларни ўқитишда инновацион услубларни ривожлантириш республика илмий-амалий марказига ташриф буюурувчилар ҳамда Жаҳон тиллари университети талаба ва профессорлари фойдаланиши мумкин.
АҚШ элчихонаси томонидан Чет тилларни ўқитишда инновацион услубларни ривожлантириш республика илмий-амалий марказига 460 та китоб (ўқитувчиларга мўлжалланган замонавий, амалий фаолиятга оид қўлланмалар, иккинчи тилни ўзлаштиришга оид китоблар, инглиз тилини иккинчи хорижий тил сифатида ўргатиш бўйича таниқли муаллифларнинг грамматика ва методикага оид китоблари) тақдим этилди.
Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетига 712 та китоб (ўқитувчиларга мўлжалланган замонавий, амалий фаолиятга оид қўлланмалар, инглиз тили грамматикаси ва методикага оид китоблар, машҳур муаллифлар қаламига мансуб бадиий асарлар) ҳадя этилди.