Миртемир. Тошкент оқшомлари (видео)

ТОШКЕНТ ОҚШОМЛАРИ

Андижондан учиб келаётгандик,
Сўнги рейс эди-да, кечқурун эди.
Сал ўтмай кўринур суюк пойтаҳт,
Мана ёндашдик ҳам…
Ҳов, азиз Тошкент!
Бунчалар азамат, чиройли ва соз!

Кун сайин қадрли, суюк, дилнавоз!
Ерости саройлар, не музахона,
Музахона эмас, тугал афсона!
Кун сайин юксакроқ учар довруғинг,
Кун сайин олисроқ кўчар ёруғинг,
Кун сайин машҳурсан, зўрсан нечоғлик.

Кўллик ва дарёлик, гулзорлик, боғлик.
Кундузи қуёшли, кеча чироғлик.
Не олис китъалар тилашур соғлик,
Сени тарк этганлар мангу дил доғлик.
Андижондан учиб келаётгандик,
О, сен! Ёрқин оқшом, Тошкент оқшоми…

Миртемир